Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Июнь 2021

Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, хусусийлаштириш жараёнларига хорижий ишбилармон доиралар вакилларини жалб қилиш мақсадида жорий йил 23 июнь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги, АҚШ Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси билан биргаликда “Ўзбекистонда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик тизимидаги ўзгаришлар: АҚШ бизнеси учун имкониятлар” мавзусида онлайн-вебинар ташкил этилди.

Ушбу тадбирда 100 дан ортиқ, шу жумладан АҚШ ва Канада ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Мақсад хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда АҚШ учун Ўзбекистон Республикасида мавжуд янги имкониятларни муҳокама қилиш, шунингдек, соҳада тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.

Мулоқотда “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси”га мувофиқ давлат корхоналари самарадорлигини таъминлаш ва уларни хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Учрашув якунида, томонлар онлайн-вебинарни мамнуният билан қайд этдилар ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

640 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech