Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Май 2020

“ХАЛҚАРО БОЗОРЛАРДА IPO ЖАРАЁНЛАРИ” МАВЗУСИДА АГЕНТЛИК ХОДИМЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ ВЕБИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2020 йил 19 май куни PricewaterhouseCoopers(PWC) халқаро консалтинг ва аудит компанияси эксперт ходимлари билан ҳамкорликда Агентлик ходимлари учун “Халқаро бозорларда IPO жараёнлари” мавзусида вебинар ташкил этилди. Вебинарда Агентликнинг таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий бошқармалари ходимлари иштирок этишди.

Мазкур вебинарда компанияларга ташқи инвесторларни жалб қилиш шакллари, IPO жараёнларини ташкил этиш, IPOларни ўтказишнинг афзалликлари ва камчиликлари (қийинчиликлари), ташкилий жараёнларда йўл қўйилиши мумкин бўлган кўп такрорланувчи ва жузий хатоликлар каби масалаларда халқаро тажриба асосида маълумотлар берилди.

Шунингдек, IPO жараёнларини амалга ошириш самарали бўлиши учун қандай омиллар таъсир кўрсатиши ва қандай кўрсаткичлар асосида компаниянинг IPOга тайёрлигини аниқлаш мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилди.

Вебинар давомида Агентлик ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига экспертлардан атрофлича жавоб ва қўшимча маълумотлар олдилар. Вебинар интерфаол усулда олиб борилгани халқаро экспертлар учун Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар борасида фойдали маълумотлар олиш имконини берди.

539 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech