Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Май 2021

Халқаро форум: Ўзбекистонда давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш дастури

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (UzSAMA) ва Жаҳон банки маҳаллий ва халқаро манфаатдор томонларни Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва трансформациялаш дастурига бағишланган форумда иштирок этишга таклиф қилади.

Форум жорий йил 27-май куни Тошкент шаҳрида соат 16:00 - 19:00 да бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари ҳамда Жаҳон банки раҳбарлари сўзга чиқишади:

  • Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири.
  • Анна Бьерде, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президенти.
  • Акмалхон Ортиков, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори.

Маърузалардан сўнг форум иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари ва муҳокамага қўшилишлари мумкин.

Ушбу форум халқаро манфаатдор томонлар, шу жумладан, маслаҳатчилар ва инвесторларга Ўзбекистондаги давлат активларини хусусийлаштириш жараёни ва ҳукуматнинг мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базаси, хусусийлаштириш учун жозибали иқтисодий муҳитни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун ноёб имкониятни тақдим этади.

Иштирокчилар Zoom платформасидаги онлайн форумга қўшилишлари мумкин. Бунинг учун рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда учрашувда шахсан иштирок этиш учун чекланган миқдордаги шахслар таклиф қилинади.

Сизни форумда кутиб қоламиз!

Форумда онлайн иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://mailchi.mp/eurasianinvestor.com/transformation-privatisation-in-uzbekistan 

1288 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech