Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Декабрь 2020

Халқаро “The Investor” журнали томонидан Ўзбекистонга бағишланган “The Investor Uzbekistan” махсус қўлланмаси чоп этилди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг ноябрь ойида “Beyond Investments Group” етакчи консалтинг ва нашриёт компанияси томонидан чоп этиладиган The Investor” нашрининг таҳририят директори Леандро Словинскининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, Ҳукумат аъзолари, бир қатор ҳудудлар ва тижорат банклар раҳбарлари, жумладан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиков томонидан “The Investor” журналига интервью берилган эди. 

Маълумот учун: Фаолияти 2007 йилда бошланган “Beyond investments group” компанияси глобал қарор қабул қилувчиларга бизнес маълумотлар, нуфузли ҳисоботлар тақдим этувчи етакчи консалтинг ва нашриёт компанияси ва хусусий инвестиция клуби бўлиб, 48 мамлакатда 165 мингдан ортиқ; инвесторлар тармоғини қуриб, уларга дунёнинг энг динамик иқтисодиётидаги ривожланаётган субъектлар, секторлар ва тенденциялар ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этиб боради.

Шу билан бирга, The Investor журнали жаҳон давлатлари доирасидаги илғор иқтисодиёт тармоқлари ҳақида маълумотлар ёритиш орқали инвесторларни тўғридан-тўғри жалб қилишга ҳаракат қилади. IT, телекоммуникация, туризм, энергетика, саноат сингари иқтисодиёт соҳалари бўйича ҳар бир мамлакат учун алоҳида ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган, экспертлар фикрига таянган ҳолда таҳлилий материаллар қўлланмаси сифатида чоп этилади. Қўлланма ўқувчиларининг 76 % юқори лавозимли шахслар ҳисобланади, йилига 100 дан ортиқ шерикчилик тадбирлари ўтказади ва 84 минг нусхада чоп этилади. 2018-2022 йилларда The Investor қўлланмаси Аргентина, БАА, Греция, Малайзия, Уругвай, Украина каби давлатларга бағишланган.

Жаноб Словинскининг мамлакатимизга бўлган ташрифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга олий даражадаги ташрифига тайёргарлик кўриш, жумладан Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида хабардор қилиш, The Investor” нашрининг таҳририяти томонидан The Investor Uzbekistan қўлланмасини чоп этиш мақсадида амалга оширилган.

Хусусан, жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга олий даражадаги ташрифи доирасида The Investor Uzbekistan махсус қўлланмасининг қисқартирилган варианти чоп этилди ҳамда кенг оммага тақдим этилди. Шунингдек, 2023 йилда қўлланманинг тўлиқ ҳажмли нусхаси чоп этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонга бағишланган қўлланманинг яратилиши сўнгги йиллардаги Ўзбекистон раҳбариятининг хорижий сармояларни жалб қилиш, мамлакатни минтақанинг энг жозибадор сармоявий йўналишига айлантириш бўйича амалга ошираётган ислоҳотларини янада кенгроқ намоён этишга хизмат қилади.

243 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech