Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Июль 2021

Ходимларни ишга қабул қилиш тўғрисида эълон

Давлат активларни бошқариш агентлиги ҳузуридаги “УзАссетс инвестиция компанияси” АЖ ходимларни ишга қабул қилиш тўғрисида Эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “УзАссетс инвестиция компанияси” АЖ қуйидаги йўналишлар бўйича лавозимларга ходимларни ишга қабул қилиш юзасидан эълон беради:

      “УзАссетс” АЖ нинг Хусусийлаштириш департаментидаги мавжуд бўш иш жойлари:

  • Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатидаги активларни хусусийлаштириш гуруҳининг лойиҳа раҳбари;
  • Озиқ-овқат саноатидаги активларни хусусийлаштриш гуруҳининг лойиҳа раҳбари;
  • Бош мутахассис (2 та ўрин);
  • Етакчи мутахассис (2 та ўрин).

 Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • иқтисод, молия ва ҳуқуқ соҳаларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
  • акциядорлик жамиятлари фаолиятига, қимматли қоғозлар бозори, хорижий инвестицияларни жалб этишга, бозор муносабатлари механизми фаолиятининг асосларига доир асосий тушунчаларни билиш;
  • хусусийлаштириш ва активларни бошқариш, шу жумладан акциядорлик жамиятлари фаолияти, қимматли қоғозлар бозори, инвестицияларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини билиши, корхоналарни қўшиб олиш ва сотувлари бўйича битимларни тузиш тўғрисида билимларга эга бўлиши маъқулланади;
  • корхоналарни молиявий ва инвестициявий таҳлил қилиш бўйича билим ва тажрибага эга бўлиши;
  • таҳлилий, ташкилий ва мулоқот кўникмаларининг мавжудлиги;
  • аудиторлик компаниялари (айниқса, “Катта тўртлик”) ва йирик давлат корхоналаридаги иш тажрибаси, банк соҳаси ва йирик тижорат ташкилотларда тажрибага эга бўлишликка устуворлик берилади:Лойиҳа раҳбарлиги учун – 3 йилбош мутахассис учун– 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиш;
  • Microsoft Office дастурларида эркин ишлай олиши;
  • ўзбек, рус ва инглиз тилларини пухта билиши.

 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • резьюме ёки маълумотнома – объективка;
  • юқоридаги талабларга мос тушишни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом ва сертификатлар нусхаси);

Иш вақтлари : 09:00 дан 18:00 гача (душанба – жума).  

Лавозими бўйича иш ҳақи тегишли лавозимидан келиб чиқиб тўланади.

Аризаларни 2021-йил 1-август куни Тошкент вақти билан соат 18:00 дан кечиктирмасдан қуйидаги электрон манзилга юбориш лозим: info@uz-assets.uz

Қўшимча савол ва мурожаатлар учун телефон рақами: (998) 71 259 22 40

"УзАссетс" АЖ номзодларнинг танловда иштироки тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини кафолатлайди. Ушбу эълоннинг берилиши "УзАссетс" АЖга ходимларни ишга олиш ёки уларнинг номзодларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажбурият юкламайди. Шунингдек, "УзАссетс" АЖ қуйидаги ҳуқуқларни ўзида сақлаб қолади:

  • сабабларини кўрсатмасдан танловни бекор қилиш;
  • танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириш муддатини узайтириш;
  • иштирокчилардан қўшимча маълумот ва тушунтиришлар олиш.

 

1473 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech