Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Январь 2021

Хотира абадий, қадр муқаддас

Бугун Давлат активларини бошқариш агентлигининг бир гуруҳ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.


Ёдгорлик мажмуаси таркибида музей, илмий-тадқиқот ва таълим маркази, кутубхона, ўқув ва конференция заллари фаолият олиб бормоқда.


Ушбу маскан давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги тегишли қарори асосида Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси турли экспонатлар билан бойитилган.


Агентлик ходимларига замонавий Ўзбекистоннинг асосчиси, мустақиллик йилларида мамлакат ютуқларининг ижодкори, жаҳон ҳамжамиятида юртимизнинг обрў-эътибори мустаҳкамланишига муносиб хисса қўшган Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ коллекциялар ва ашёлар, экспонатлар билан таништирилди.


Ахборот хизмати

756 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech