Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Апрель 2021

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

Бугунги кунда республикамизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб - қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, хусусийлаштириш ишларини янада жадаллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ҳукуматнинг кўплаб қарорлари қабул қилиниб, бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Барчага маълумки, “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармон билан давлатнинг бир қатор йирик активларини хусусийлаштириш белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур фармоннинг 1-иловасига мувофиқ, жорий йилнинг март ойида савдоларга чиқарилиши белгиланган қуйидаги давлат активларини янгича, замонавий усуллар орқали сотиш бўйича савдолар бошланганини эълон қилди, жумладан:

“Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси, “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси, “Белдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани, “Сижжак” дам олиш маскани, “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси”, “Маъмурий бино” (Собиқ Республика биржа маркази).

Аҳамиятлиси шундаки, давлат активларини сотиш ишлари Давлат тендер комиссияси томонидан амалга оширилиб, савдолар икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан сараланади, иккинчи босқичда, талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, аввалроқ Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан юқорида қайд этилган Фармон доирасида “Автогазтаъминот” МЧЖнинг Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳамда  Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 20 та кўчмас мулк объектлари жумладан, 11 та автомобилларга метан (пропан) газ қуйиш шохобчалари тайёр бизнес сифатида “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига жойланган эди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Мазкур автомобилларга метан (пропан) газ қуйиш шахобчаларидаги фаолиятни амалга ошириш учун берилган амалдаги лицензиялар, уни сотиб олган харидорлар лицензия талабларига жавоб берса, харидорларнинг номига қайта расмийлаштирилади.

Мухтасар қилиб айтганда, амалдаги хусусийлаштириш ишларининг пировардида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бу орқали аҳолига сифатли хизмат ва маҳсулотлар етказиб берилиши кўзланганлигини англаш мумкин.

1730 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech