Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Февраль 2021

Ўтган ҳафта давомида 88 та давлат мулки ижарага берилди

Жорий йилнинг 15 - 19 февраль кунлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан республика ҳудудидаги умумий майдони 34 641 кв.м. бўлган 88 та бўш турган давлат мулки объекти 1 657,1 млн. сўм йиллик ижара тўлови эвазига аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди.

Жумладан, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 3,0 млн. сўмдан 30,3 млн.сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга ўқув қуроллари савдоси фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 763 минг. сўмдан 43,5 млн.сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга ўқув қуроллари савдоси фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 4,9 млн.сўмдан 15,4 млн.сўмга етганида аукцион савдоси якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга мебель ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этади.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та (ўзбек, рус, инглиз) тилларида танишишингиз мумкин: http://privatization.davaktiv.uz , http://e-auksion.uz 

1719 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech