Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Февраль 2021

Ўтган ҳафта давомида 100 га яқин давлат мулки ижарага берилди

Жорий йилнинг 8 - 12 февраль кунлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан республика ҳудудидаги умумий майдони 29 851 кв.м. бўлган 99 та бўш турган давлат мулки объекти 865,8 млн. сўм йиллик ижара тўлови эвазига аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди.

Жумладан, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 11,5 млн. сўмдан 42,4 млн.сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидаги объект йиллик ижара тўлови 1,0 млн. сўмдан 25,5 млн.сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.
Бухоро вилояти, Когон шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 2,7 млн.сўмдан 24,5 млн.сўмга етганида аукцион савдоси якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга савдо фаолиятини ташкил этади.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та (ўзбек, рус, инглиз) тилда танишишингиз мумкин:  http://privatization.davaktiv.uzhttp://e-auksion.uz 

1956 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech