Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июнь 2023

Дон корхоналаридаги давлат улуши бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарори ижроси доирасида хусусийлаштирилиши белгиланган дон корхоналаридаги давлат улуши бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон кўринишда таклифлар қабул қилинган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 23 июнь куни соат 16:00да Давактив агентлигида кўриб чиқиш учун етарли таклиф шаклланган давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичидаги талабгорларнинг электрон кўринишдаги таклифлари очилади.

Ушбу жараёнга Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси (кейинчалик – Хусусийлаштириш Давлат комиссияси) аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади, шунингдек шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади.

Давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида таклиф юборган ҳар бир талабгорга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар йўлланган.

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Хусусийлаштириш Давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва биринчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.

Ўз навбатида, савдоларнинг биринчи босқичида ягона талабгор томонидан таклиф юборилганлиги ҳамда таклиф келиб тушмаганлиги сабабли савдоси ўтказилмаган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиалларининг мулкий мажмуалари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали 15 кун муддатга такрорий савдоларга чиқарилади.

 

Такрорий оммавий савдоларга чиқариладиган дон корхоналаридаги давлат улушлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

1

"Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖ

Қорақалпоғситон Республикаси, Тахиатош тумани

91,6

2

"Қўрғонтепа дон маҳсулотлари" АЖ

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани

83,7

3

"Қоракўлдонмаҳсулотлари" АЖ

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани

91,9

4

"Жиззахдонмаҳсулотлари" АЖ

Жиззах вилояти, Жиззах шахри

94,4

5

"Зарбдор элеватори" АЖ

Жиззах вилояти, Зарбдор тумани

94,8

6

"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ

Навоий вилояти, Навоий шаҳри

61,1

7

"Учқўрғон дон маҳсулотлари" АЖ

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани

79,3

8

"Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани

57,4

9

"Оқолтин дон маҳсулотлари" АЖ

Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани

89,3

10

"Шўрчи дон маҳсулотлари" АЖ

Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани

64,3

11

"Ғалла-Алтег" АЖ

Тошкент шахри, Яшнобод тумани

51,0

12

"Бағдод дон маҳсулотлари" АЖ

Фарғона вилояти, Бағдод тумани

54,8

13

"Қува дон маҳсулотлари" АЖ

Фарғона вилояти,
Қува тумани

51,0

14

"Хонқа дон маҳсулотлари" АЖ

Хоразм вилояти,
Хонқа тумани

67,5

15

"Боғот дон" АЖ

Хоразм вилояти,
Боғот тумани

65,5

16

"Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

72,3

17

"Хоразмдонмаҳсулотлари" АЖ

Хоразм вилояти, Урганч тумани

92,2

1773 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech