Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Ноябрь 2022

"Angren Pipe Plant" МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнида қатъий нарх таклифларини қабул қилиш босқичи тўғрисида ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йил 19 сентябрь куни чоп этилган эълонга мувофиқ, “Angren Pipe Plant" МЧЖ (кейинги ўринларда - "Компания" ёки "Актив") устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – "Битим") хусусийлаштириш жараёнининг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи якунланди.

“Portfolio Investments" МЧЖ компанияси (кейинги ўринларда – "Маслаҳатчи") мазкур битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси сифатида жалб этилган.

“Angren Pipe Plant" МЧЖ компаниясининг хусусийлаштириш жараёнлари доирасида Маслаҳатчи томонидан кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан 200 дан ортиқ салоҳиятли инвесторларга инвестиция тизерлари юборилди. Натижада, 2022 йил 20 октябрга қадар 5 нафар халқаро ва маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of Interest) тўғрисидаги аризалар келиб тушди.

Давактив агентлиги ҳамда хусусийлаштириш бўйича Маслаҳатчи томонидан келиб тушган барча аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги.

Маслаҳатчи томонидан келиб тушган аризалар юқоридаги мезон талаблари асосида чуқур ўрганиш натижасида 4 нафар талабгорлар кейинги босқичга ўтказилди.

Шунга кўра, Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан мувафаққиятли ўтган талабгорлар хусусийлаштириш жараёнларининг келгуси Мажбуриятга эга бўлган таклиф (BO) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади ҳамда Маслаҳатчи томонидан уларга ушбу босқич жараёнлари тўғрисидаги хат (Process Letter) юборилади.

Хусусийлаштириш жараёнларида келгусидаги ўз иштирокини тасдиқлаш учун, ушбу талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаш таклиф этилади, сўнгра маслаҳатчи томонидан тайёрланган Компаниянинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти бўйича мустақил таҳлилий ҳисоботлар (VDD)ларини ўз ичига олган виртуал ахборот хонаси (VDR)га кириш имконияти ҳамда Компанияга тўғридан-тўғри ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органи билан учрашиш имконияти яратилади.

Шунингдек, Маслаҳатчи томонидан Активни сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) жорий йил 10 декабрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади.

Давактив агентлиги ва “Portfolio Investments" МЧЖ компанияси хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан муваффаққиятли ўтган талабгорлар билан келгусидаги конструктив ҳамкорликни шаффоф муҳитда давом эттиради.

 

716 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech