I. Давактив агентлигининг жорий йил 7 августдаги “Автокомпонент” МЧЖ ва “Avto Climate Control” МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги эълонларга мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги ушбу жамиятларни хусусийлаштириш бўйича консультант “Portfolio Investments” компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, мазкур савдо босқичида талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрланишига кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонларга “Автокомпонент” МЧЖ ва “Avto Climate Control” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 10 октябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: munir.yakubov@piamg.uz
Аввалги чоп этилган Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълонларнинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди.
II. Тегишли хусусийлаштириш дастурларига асосан, Давактив агентлигининг 2024 йил 22 июльдаги эълонига мувофиқ, “Uzinjiniring” respublika loyiha instituti” МЧЖ (кейинги ўринларда – “Актив”) устав капиталидаги 100% давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари бошланган.
Ўз навбатида, ушбу Активни хусусийлаштириш жараёнини илғор халқаро тажриба асосида амалга ошириш учун “Abrau Capital” (кейинги ўринларда – "Консультант") компанияси хусусийлаштириш бўйича Консультант сифатида жалб этилган.
Аввал берилган ахборотга мувофиқ, Активни сотиб олишга талабгорлардан аризаларни қабул қилиш жараёни доирасида, 2024 йил 22 августга қадар 3 нафар халқаро ва маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар Консультантга келиб тушиб, ушбу талабгорлар кейинги босқичга ўтказилган эди.
Консультант томонидан тақдим этилган маълумотга асосан, кейинги босқичга ўтказилган 2 нафар талабгорлар томонидан савдо жараёнларида қатнашиш рад этилган.
Шунга кўра, Консультант тавсиясига асосан сотиш жараёнини рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, Давактив агентлиги барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “Uzinjiniring” respublika loyiha instituti” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнининг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи муддати 2024 йил 8 октябрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Шу билан бирга, аввалги чоп этилган Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди.