Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Ноябрь 2021

Давактив агентлиги томонидан оммавий савдоларга чиқарилган давлат активи бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичи натижалари юзасидан ахборот

Давактив агентлигида оммавий савдоларга чиқарилган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Белдерсой” спорт базаси (канат йўли)ни сотиб олиш бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган жами 4 нафар талабгорларнинг ёпиқ конвертда тақдим этган тижорат таклифлари пакети ошкора очилди.

Ушбу жараёнда Давлат тендер комиссияси аъзолари ва талабгорлар шахсан ва пандемия шароитидан келиб чиқиб, видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этди.

Давлат тендер комиссияси томонидан талабгорларнинг давлат активини сотиб олиш бўйича тижорат таклифлари кўриб чиқилиб, 2 нафар талабгор билан нарх таклифини янада яхшилаш ва тўлов муддатларини қисқартириш бўйича музокаралар ўтказиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Cавдо жараёни тартибига мувофиқ, Давактив агентлиги томонидан савдо иштирокчиларига индивидуал хабарнома юборилди.

1924 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech