Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Октябрь 2022

“UzAuto TRAILER” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнида қатъий нарх таклифларини қабул қилиш босқичи тўғрисида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги)  томонидан жорий йил 20 август куни чоп этилган эълонга мувофиқ, “UzAuto TRAILER” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини рақобатга асосланган сотув жараёнининг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланган.

Аввал маълум қилганимиздек, “Mosaic Financial” компанияси (кейинги ўринларда – Маслаҳатчи)  ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Шу билан бирга, мазкур корхонанинг бозор қийматини аниқлаш учун танлов асосида катта тўртликка (Big 4) кирувчи “PricewaterhouseCoopers” компанияси мустақил баҳоловчи ташкилот сифатида жалб этилган. 

Компаниянинг хусусийлаштириш жараёнлари доирасида Маслаҳатчи томонидан кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан, инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилди. Натижада, 2022 йил 21 сентябрга қадар Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатлари ва Европа мамлакатидан 6 нафар халқаро ва маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) тўғрисидаги аризалар Маслаҳатчига келиб тушган.

Давактив агентлиги ҳамда хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи томонидан келиб тушган барча аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги.

Маслаҳатчи томонидан келиб тушган аризалар юқоридаги мезон талаблари асосида чуқур ўрганилди ва барча талабгорларнинг юқоридаги талабларга мувофиқлиги аниқланди.

Шунга кўра, Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан мувофаққиятли ўтган талабгорларга хусусийлаштириш жараёнларининг келгуси Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинди ҳамда уларга ушбу босқич жараёнлари тўғрисидаги хат (Process Letter 1) юборилди.

Хусусийлаштириш жараёниниг мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни қабул қилиш босқичида ўз иштирокини тасдиқлаган талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланиб, уларга маслаҳатчи томонидан тайёрланган Активни сотиб олиш нархи бўйича индикатив мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар тўплами (Information Memorandum) билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилди.

Жорий йилнинг 17 октябрга қадар, “Mosaic Financial” компаниясига “UzAuto TRAILER” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олиш нархи бўйича 6 нафар талабгорларнинг мажбуриятга эга бўлмаган таклифлари (NBO) келиб тушган. Маслаҳатчи томонидан талабгорлар таклифлари савдо жараёнининг ушбу босқичида белгиланган талабларга, шу жумладан, уларнинг молиявий кўрсаткичлари, тўловга қобилиятлилик даражаси ўрганилди ва унинг тавсиясига асосан 5 нафар талабгорлар савдо жараёнларининг навбатдаги мажбуриятга эга бўлган (BO) таклифларни қабул қилиш босқичига ўтказилди.

Келгусида, мазкур талабгорлар хусусийлаштириш жараёнларининг кейинги босқичларида иштирок этиш учун таклиф қилинади ҳамда уларга кейинги босқич жараёнлари тўғрисидаги “Mosaic Financial” томонидан жараён хати (Process Letter 2) юборилади. Хусусийлаштириш жараёнларида келгусидаги ўз иштирокини тасдиқлаган талабгорларга маслаҳатчи томонидан тайёрланган Компаниянинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти бўйича мустақил таҳлилий ҳисоботларини (VDD) ўз ичига олган виртуал ахборот хонасига (VDR) кириш имконияти ҳамда “UzAuto TRAILER” МЧЖга ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органи билан учрашиш имконияти яратилади.

Шунингдек, “Mosaic Financial” компанияси томонидан “UzAuto TRAILER” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) жорий йил 25 ноябрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади.

Давактив агентлиги ва “Mosaic Financial” компанияси хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдириб мажбуриятга эга бўлмаган таклифларини қабул қилиш (NBO) босқичида иштирок этган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда Активни сотиб олиш бўйича ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган талабгорлар билан келгусидаги конструктив ҳамкорликни шаффоф муҳитда давом эттиради.

1922 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech