Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Май 2022

Давлат кўчмас мулк объекти бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган меҳмонхона бино ва иншоотлари бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланиб, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарори билан мазкур давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2022 йил 27 май соат 18-00га (тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

Ушбу давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан алоҳида расмий хабарномалар юборилади.

1639 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech