Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Апрель 2022

Ахборот ва PR соҳасида тажрибага эга бўлган халқаро компаниялар жалб қилинади

Жаҳон банки билан ҳамкорликда Ахборот ва PR соҳасида тажрибага эга бўлган халқаро компаниялар сотувга чиқарилаётган давлат активларининг кенг кўламли реклама жараёнини амалга оширишга жалб қилинади.

Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, сотувга чиқарилаётган давлат улушлари ва кўчмас мулк объектлари ҳақида кенг кўламли реклама жараёнини амалга ошириш мақсадида халқаро Ахборот ва PR компаниялар танлови эълон қилинди.

Мазкур Ахборот ва PR компанияларнинг асосий вазифаси – оммавий ахборот воситаларида тарғибот ва ташвиқот олиб бориш, тематик конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, хусусийлаштириш жараёнларига хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш учун кенг кўламли маркетинг ишларини йўлга қўйиш.

Талабгорлардан аризалар 2022 йил 15 апрель соат 18.00 га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: +998907380050, +998712391943

1665 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech