Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Июль 2024

“International” меҳмонхонасини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Давактив агентлигининг жорий йил 27 майдаги “InterHotel” МЧЖдаги 100% давлат улушини савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги кўплаб салоҳиятли инвесторларни мурожаатларини инобатга олган ҳолда, хусусийлаштириш бўйича консультант Deloitte компаниясининг таклифига асосан, салоҳиятли инвесторлар учун активни яхшироқ ўрганиш ва мазкур савдо босқичида талаб этиладиган тегишли ҳужжатларни тайёрланишига кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “InterHotel” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 15 июль куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилларига юбориш лозим: jmamadjanov@deloitte.uz

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин.

 

525 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech