Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Май 2021

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ва тижорат банклари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “UzVC миллий венчур фонди” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш учун танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори, 2020 йил 3 ноябрдаги “UzVC миллий венчур фонди” фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 684-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5583-сон Фармонига мувофиқ, 2021 йил 15 июнда танлов ўтказилади.

Танловда устав капиталида давлат улуши бўлмаган мустақил хусусий бошқарув компаниялари ва тижорат банклари қатнашиш ҳуқуқига эга.

Танловда қатнашиш учун аризачи Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  • бошқарув компанияси тўғрисида умумий маълумот (паспорт) (илова 1);
  • бошқарув компаниясидан талаб қилинадиган ҳисобот меморандуми (илова 2);
  • хўжалик жамиятининг давлат улушини ишончли бошқариш бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш учун аризаси;
  • давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси, корхона Низоми ва унга киритилган ўзгартиришлар нусхалари (бир маротаба тақдим қилинади);
  • ариза берилаётган санада бюджет, бюджетдан ташқари тўловлар ва иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ идорасининг маълумотномаси;
  • охирги ҳисобот даври ва охирги йил бўйича молиявий ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор хулосасидан нусха (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун);

Танловнинг барча ҳужжатлари мухрланган конвертда бўлиши ва 2021 йил 14 июн куни Тошкент вақти билан соат 16:00 гача Давлат активларини бошқариш агентлиги биносига юборилиши керак.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг манзили: Тошкент шаҳри, Амир Темур  кўчаси, 6-уй, индекс: 100000, электрон манзил: info@davaktiv.uz info@nationaluzvc.uz

Маълумот учун телефонлар: +998 71-259-21-47, +998 71-259-20-47, +998 95-500-09-19

 

Илова №1

Бошқарув компанияси тўғрисида умумий маълумот

(Юклаб олиш)

 

илова №2

Бошқарув компаниясидан талаб қилинадиган ҳисобот меморандум

(Юклаб олиш)

 

2993 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech