Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Ноябрь 2023

1 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

697 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 14,5 млрд сўм бўлган 114 та лот 26,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 48 та
  • Бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • Сотилган нархи 1,5 млрд сўм

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 64,4 млн сўм бўлган Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси балансидаги бино қисми 70,8 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 25 та
  • Бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
  • Сотилган нархи 8,9 млрд сўм
  • Ер майдони 2,3 га

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 2,3 млрд сўм бўлган мактабгача таълим муассасалари қуриш учун 16 сотих ер участкаси 7,9 млрд сўмга сотилди.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридан бошланғич нархи 10,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3,6 сотих ер участкаси 390,2 млн сўмга сотилди.

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидан бошланғич нархи 6,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,5 сотих ер участкаси 100,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 15 та
  • Бошланғич нархи 4,3 млн сўм
  • Сотилган нархи 71,6 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 21 та
  • Ер 572,2 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 10,3 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 15,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 234 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 116 983 та лот савдога қўйилган.

636 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech