Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Декабрь 2023

11 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

494 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 239,7 млрд сўм бўлган 802 та лот 271,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 14,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 20,3 млрд сўм

Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган маъмурий бино 4,3 млрд сўмга сотилди.

Наманган вилояти Норин туманида жойлашган бошланғич нархи 4,8 млрд сўм бўлган “Наманган агрокимёҳимоя” АЖ балансидаги марказий шохобча биноси 5,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 91 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,9 млрд сўм

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 79,8 млн сўм бўлган Қўқон давлат педагогика институти балансидаги бўш турган бино ва ошхона биноси 199,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 113 та
  • бошланғич нархи 187,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 205,3 млрд сўм
  • ер майдони 56,7 га

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 1,5 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5,4 сотих ер участкаси 7 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 71 та
  • бошланғич нархи 28,3 млн сўм
  • сотилган нархи 754,7 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 392 та
  • ер 862,8 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 21,3 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 339,2 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 2 049 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 112 540 та лот савдога қўйилган.

886 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech