Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Июнь 2023

12 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 832 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 62,6 млрд сўм бўлган 1 554 та лот 89,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 18 та

  • Бошланғич нархи 20,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 31,8 млрд сўм

Чилонзор туманида жойлашган бошланғич нархи 5,7 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш бино ва иншоотлар 14 млрд сўмга сотилди.

Сирғали туманида жойлашган бошланғич нархи 6,5 млрд сўм Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги бино ва иншоотлар 7,2 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 31 та

  • Бошланғич нархи 788,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,3 млрд сўм

Хонқа туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 381,6 млн сўм бўлган Хонқа педагогика коллежи балансидаги бўш турган бино 419,8 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 150 та

  • Бошланғич нархи 10,5 млрд сўм

  • Сотилган нархи 16,7 млрд сўм

  • Ер майдони 20,4 га

Ангрен шаҳридан бошланғич нархи 2,2 млрд сўм бўлган тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти учун 2,04 гектар ер участкаси 2,4 млрд сўмга сотилди.

Андижон туманидан бошланғич нархи 507,5 млн сўм бўлган қуёш панелларини ишлаб чиқариш фаолияти учун 1,5 гектар ер участкаси 558,2 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 1 081 та

  • Ер майдони 1 151,6 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 29 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 18,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 125 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8 трлн сўм бўлган 131 799 та лот савдога қўйилган.

597 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech