Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Октябрь 2023

12 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

230 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,3 млрд сўм бўлган 120 та лот 28,4 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 2 та
  • Бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • Сотилган нархи 10,3 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 4,1 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ маъмурий бино 9,1 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 18 та
  • Бошланғич нархи 318 млн сўм
  • Сотилган нархи 575,5 млн сўм

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 54,9 млн сўм бўлган ихтисослашган давлат мактаби балансидаги бино қисми 263,4 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 37 та
  • Бошланғич нархи 2,1 млрд сўм
  • Сотилган нархи 6,2 млрд сўм
  • Ер майдони 1,7 га

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 173 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 8 сотих ер участкаси 1,04 млрд сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 42 та
  • Бошланғич нархи 10,6 млн сўм
  • Сотилган нархи 103,5 млн сўм

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 7 та
  • Ер 200,3 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,2 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 9,5 млрд сўм

 Ўтказилган савдоларда 448 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 116 877 та лот савдога қўйилган.

509 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech