Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Август 2024

13 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

535 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 60,9 млрд сўм бўлган 394 та лот 114,6 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари:

  • сони 16 та 
  • бошланғич нархи 8,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 12,7 млрд сўм
  • Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган бошланғич нархи 548,3 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги меҳмонхона бино-иншоотлари 2,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 2 та 
  • бошланғич нархи 7,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,2 млрд сўм
  • Фарғона вилояти Бағдод туманида жойлашган бошланғич нархи 1 млрд сўм бўлган "Фарғона агрокимёҳимоя" АЖ балансидаги "Пахтакор" шохобчаси 1,1 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 29 та
  • бошланғич нархи 264 млн сўм
  • сотилган нархи 429 млн сўм
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,6 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги ошхона 95 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 146 та 
  • бошланғич нархи 42,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 91 млрд сўм
  • ер майдони 12,6 га 
  • Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 36,4 млрд сўм бўлган савдо ва кўнгил очар мажмуалари ҳамда турар жой бинолари қуриш учун 1,31 гектар ер участкаси 81,8 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси: 

  • сони 152 та 
  • бошланғич нарх 611 млн сўм
  • сотилган нарх 710 млн сўм
  • ер майдони 115,1 га 

Ўтказилган савдоларда 801 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 13,8 трлн сўм бўлган 144 297 та лот савдога қўйилган.

2261 Чоп этиш