148 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 24,6 млрд сўм бўлган 205 та лот 61,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 1 та
- бошланғич нархи 37,2 млн сўм
- сотилган нархи 40,9 млн сўм
Давлат активлари ижараси:
- сони 86 та
- бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
- сотилган нархи 3,5 млрд сўм
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 163,4 млн сўм бўлган Жамоат саломатлиги техникуми балансидаги бино 179,8 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 47 та
- бошланғич нархи 439,1 млн сўм
- сотилган нархи 494,1 млн сўм
- ер майдони 1,9 га
Қашқадарё вилояти Қарши туманидан бошланғич нархи 24,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 26,7 млн сўмга сотилди.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан бошланғич нархи 24,2 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 2,3 сотих ер участкаси 26,6 млн сўмга сотилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан бошланғич нархи 14,5 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 20,2 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 49 та
- бошланғич нархи 20,9 млн сўм
- сотилган нархи 119,4 млн сўм
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 4,5 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 16 та
- ер 506,3 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 21,2 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 36,3 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 379 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,8 трлн сўм бўлган 114 383 та лот савдога қўйилган.