Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Июнь 2023

13 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

 772 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган 858 та лот 2,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 40 та

  • Бошланғич нархи 784,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,6 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 14,1 млн сўм бўлган Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси балансидаги ошхона биноси 101,6 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 154,8 млн сўм бўлган Ўзбекистон миллий университети балансидаги экология ва гидрометрология факультетининг том қисми 170,3 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 10 та

  • Бошланғич нархи 125,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 376,2 млн сўм

  • Ер майдони 0,4 га

Фарғона вилояти Қўштепа туманидан бошланғич нархи 48,7 млн сўм бўлган маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун 6 сотих ер участкаси 53,6 млн сўмга сотилди.

Жиззах вилояти Зомин туманидан бошланғич нархи 6,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,6 сотих ер участкаси 26,4 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 86 та

  • Бошланғич нархи 21,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 134,1 млн сўм

Сирдарё вилояти Боёвут туманидан бошланғич нархи 0,9 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 1,2 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 717 та

  • Ер майдони 2146,2 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 33,7 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 57,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 723 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9 трлн сўм бўлган 130 781 та лот савдога қўйилган.

673 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech