Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Ноябрь 2023

13 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

266 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 108,5 млрд сўм бўлган 888 та лот 233,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 21 та
  • бошланғич нархи 20,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 25,6 млрд сўм

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган бошланғич нархи 4,6 млрд сўм бўлган “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 4,8 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 13 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,8 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Музработ туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 853,3 млн сўм бўлган Термиз давлат педагогика институти балансидаги бўш турган ўқув ва хўжалик бинолари 938,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 55 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,5 млрд сўм
  • ер майдони 2,2 га

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридан бошланғич нархи 299,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 33 сотих ер участкаси 2,1 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 54 та
  • бошланғич нархи 18,9 млн сўм
  • сотилган нархи 639,6 млн сўм

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидан бошланғич нархи 2,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 4,7 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 664 та
  • ер 2419,1 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 55,4 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 156,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 835 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 114 664 та лот савдога қўйилган.

368 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech