Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Октябрь 2023

13 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

368 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 77,2 млрд сўм бўлган 392 та лот 98,3 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 23 та
  • Бошланғич нархи 51,4 млрд сўм
  • Сотилган нархи 57,2 млрд сўм

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган бошланғич нархи 40,8 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги брикет ишлаб чиқариш заводи бино-иншоотлари 43 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2 млрд сўм бўлган Чирчиқ шаҳар "Хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази" ДК балансидаги собиқ ҳаммом ва кир ювиш биноси 2,1 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 31 та
  • Бошланғич нархи 756 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 557,4 млн сўм бўлган “Янги Ўзбекистон боғи объектларини сақлаш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” ДУК балансидаги объект 724,6 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 89 та
  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 7,5 млрд сўм
  • Ер майдони 18,4 га

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридан бошланғич нархи 38,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 9,5 сотих ер участкаси 1,2 млрд сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 74 та
  • Бошланғич нархи 18,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 31,8 млн сўм

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 131 та
  • Ер 309,4 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 8,1 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 13,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 051 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,6 трлн сўм бўлган 116 717 та лот савдога қўйилган.

452 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech