Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Сентябрь 2023

13 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

228 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган 187 та лот 8,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 497,9 млн сўм
  • сотилган нархи 2,2 млрд сўм
  • Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,1 млн сўм бўлган Мудофаа вазирлиги Жиззах ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми балансидаги бинонинг бўш турган хонаси 502,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 717 млн сўм
  • сотилган нархи 6,5 млрд сўм
  • ер майдони 2,1 га
  • Фарғона вилояти Қувасой шаҳридан бошланғич нархи 132,7 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 25 сотих ер участкаси 146 млн сўмга сотилди.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан бошланғич нархи 19,2 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 21,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 41 та
  • бошланғич нархи 11,8 млн сўм
  • сотилган нархи 39,2 млн сўм
  • Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан бошланғич нархи 0,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 8,4 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 65 та
  • ер майдони 644,7 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 12,6 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 35,7 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 477 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,5 трлн сўм бўлган 119 429 та лот савдога қўйилган.

505 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech