Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Декабрь 2023

14 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

646 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 53,9 млрд сўм бўлган 152 та лот 67 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 11 та
  • бошланғич нархи 25 млрд сўм
  • сотилган нархи 27 млрд сўм

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 12,9 млрд сўм бўлган "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги маъмурий мажмуа 13,6 млрд сўмга сотилди.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган бошланғич нархи 3,9 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ маъмурий бино 4,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 46 та
  • бошланғич нархи 1,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,4 млрд сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 90 млн сўм бўлган Фарғона давлат университети балансидаги ошхона биноси 98,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 262,4 млн сўм
  • сотилган нархи 3,6 млрд сўм
  • ер майдони 0,9 га

Хоразм вилояти Гурлан туманидан бошланғич нархи 29,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 227,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 13 та
  • бошланғич нархи 5,2 млн сўм
  • сотилган нархи 136,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 та
  • ер 0,6 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 61,3 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 122,7 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 524 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,7 трлн сўм бўлган 113 337 та лот савдога қўйилган.

1266 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech