Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Июнь 2023

14 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

523 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган 323 та лот 5,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 48 та

  • Бошланғич нархи 1,4 млрд сўм

  • Сотилган нархи 4,1 млрд сўм

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 890,9 млн сўм бўлган “Ангрен логистика маркази” АЖ балансидаги асфальтланган майдон 935,4 млн сўмга ижарага берилди.
Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган бошланғич нархи 302,4 млн сўм бўлган “Узбекистан аирпортс” АЖ балансидаги умумий овқатланиш жойи 393,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 33 та

  • Бошланғич нархи 704 млн сўм

  • Сотилган нархи 990,5 млн сўм

  • Ер майдони 4,9 га

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидан бошланғич нархи 28,6 млн сўм бўлган ун, дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 23 сотих ер участкаси 60,1 млн сўмга сотилди.
Хоразм вилояти Хазорасп туманидан бошланғич нархи 45,1 млн сўм бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объектлари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 49,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 96 та

  • Бошланғич нархи 14,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 92,1 млн сўм

Фарғона вилояти Бувайда туманидан бошланғич нархи 0,06 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 1,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 140 та

  • Ер майдони 870,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 16,9 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 765 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10,4 трлн сўм бўлган 133 148 та лот савдога қўйилган.

627 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech