Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Ноябрь 2023

14 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

282 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 13,8 млрд сўм бўлган 191 та лот 20,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 4 та
  • Бошланғич нархи 6,7 млрд сўм
  • Сотилган нархи 7,8 млрд сўм

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган бошланғич нархи 5,5 млрд сўм бўлган “Навоий Ҳунан Пулп” МЧЖ ҚКдаги 52,49 фоиз давлат улуши учун 5,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 77 та
  • Бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 60,9 млн сўм бўлган Ирригация ва сув муоммолари илмий-тадқиқот институти балансидаги бино қисми 73,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 54 та
  • Бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • Сотилган нархи 3,6 млрд сўм
  • Ер майдони 3,3 га

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 115,8 млн сўм бўлган кичик турдаги дам олиш маскани, меҳмон уйи қуриш учун 5 сотих ер участкаси 463,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 24 та
  • Бошланғич нархи 7,6 млн сўм
  • Сотилган нархи 55,8 млн сўм

Жиззах вилояти Зомин туманидан бошланғич нархи 0,9 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 42,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 10 та
  • Ер 174,3 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 518 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,3 трлн сўм бўлган 114 856 та лот савдога қўйилган.

298 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech