Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Декабрь 2023

15 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

110 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 18,8 млрд сўм бўлган 182 та лот 24,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 8 та

  • бошланғич нархи 11,9 млрд сўм

  • сотилган нархи 12,6 млрд сўм

Наманган вилояти Наманган шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 5 млрд сўм бўлган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Наманган минтақавий филиали балансидаги савдо мажмуаси ва хизмат кўрсатиш бино-иншоотлари 5,3 млрд сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2,4 млрд сўм бўлган «Асакабанк» АЖ балансидаги офис, омборхона бино-иншоотлари 2,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 37 та

  • бошланғич нархи 997,5 млн сўм

  • сотилган нархи 1,04 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 171 минг сўм бўлган Бухоро давлат тиббиёт инситути балансидаги маъмурий бинонинг қисми 14,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 52 та

  • бошланғич нархи 597,7 млн сўм

  • сотилган нархи 1,3 млрд сўм

  • ер майдони 2,2 га

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан бошланғич нархи 110,9 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари фаолияти билан шуғулланиш учун 70 метр квадрат йер участкаси 343,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 29 та

  • бошланғич нархи 18,6 млн сўм

  • сотилган нархи 247 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 8 та

  • ер 479,5 га

  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 587,6 млн сўм

  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 638 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,1 трлн сўм бўлган 114 340 та лот савдога қўйилган.

1098 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech