Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Июнь 2023

15 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

876 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,7 млрд сўм бўлган 535 та лот 25,8 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 3 та

  • Бошланғич нархи 2,4 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,6 млрд сўм

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган “Тошкент шаҳар дори-дармон” АЖ балансидаги бўш турган бино 1,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 64 та

  • Бошланғич нархи 1,1 млрд сўм

  • Сотилган нархи 8,9 млрд сўм

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 160,4 млн сўм бўлган 1-сон касб-ҳунар мактаби балансидаги бинонинг том қисми 176,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 28 та

  • Бошланғич нархи 1,2 млрд сўм

  • Сотилган нархи 1,6 млрд сўм

  • Ер майдони 38,6 га

Тошкент вилояти Зангиота туманидан бошланғич нархи 41,1 млн сўм бўлган савдо дўкони қуриш учун 2,6 сотих ер участкаси 197,4 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан бошланғич нархи 50,8 млн сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун 0,7 сотих ер участкаси 111,8 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 181 та

  • Бошланғич нархи 27,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 226,7 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 192 та

  • Ер майдони 103,1 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 5,1 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 6,7 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 315 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10 трлн сўм бўлган 131 474 та лот савдога қўйилган.

790 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech