Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Ноябрь 2023

15 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

151 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 7,6 млрд сўм бўлган 199 та лот 12,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 61 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидан жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 87,7 млн сўм бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидаги бино қисми 96,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 33 та
  • бошланғич нархи 1,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм
  • ер майдони 5,7 га

Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан бошланғич нархи 74,2 млн сўм бўлган ёшлар саноат зоналаридаги пойафзал корхоналари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 81,6 млн сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Гурлан туманидан бошланғич нархи 5,5 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари фаолияти билан шуғулланиш учун 1 сотих ер участкаси 43,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 5,1 млн сўм
  • сотилган нархи 253,5 млн сўм

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан бошланғич нархи 0,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 68 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 79 та
  • ер 187,9 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 4,7 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 8,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 401 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,7 трлн сўм бўлган 115 336 та лот савдога қўйилган.

363 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech