190 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 22,4 млрд сўм бўлган 370 та лот 28,7 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 20 та
- бошланғич нархи 10,5 млрд сўм
- сотилган нархи 11,6 млрд сўм
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ балансидаги маъмурий комплекс бино-иншооти 1,3 млрд сўмга сотилди.
Давлат активлари ижараси:
- сони 122 та
- бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
- сотилган нархи 2,4 млрд сўм
Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 123,9 млн сўм бўлган “Махсустранс-ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК балансидаги бино қисми 136,3 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 73 та
- бошланғич нархи 871,2 млн сўм
- сотилган нархи 1,3 млрд сўм
- ер майдони 4,1 га
Хоразм вилояти Гурлан туманидан бошланғич нархи 15,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 102,2 млн сўмга сотилди.
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидан бошланғич нархи 20,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 26 сотих ер участкаси 60,9 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 88 та
- бошланғич нархи 23,4 млн сўм
- сотилган нархи 188,7 млн сўм
Фарғона шаҳрида бошланғич нархи 1,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 6,9 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 3 та
- ер 62,2 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 4,3 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 5,7 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 108 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,5 трлн сўм бўлган 113 702 та лот савдога қўйилган.