Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Октябрь 2023

16 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

385 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 49 млрд сўм бўлган 1 135 та лот 60,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 29 та
  • Бошланғич нархи 27,7 млрд сўм
  • Сотилган нархи 30,7 млрд сўм

Андижон вилояти Олтинкўл туманида жойлашган бошланғич нархи 907 млн сўм бўлган "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси 952 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 55 та
  • Бошланғич нархи 336 млн сўм
  • Сотилган нархи 563,3 млн сўм

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 88,6 млн сўм бўлган туман ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино 97,4 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 38 та
  • Бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
  • Сотилган нархи 2,6 млрд сўм
  • Ер майдони 10 га

Бухоро вилояти Олот туманидан бошланғич нархи 21,5 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 3,6 сотих ер участкаси 365,9 млн сўмга сотилди.

 Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • Сони 3 та
  • Бошланғич нархи 42,8 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,1 млрд сўм

 Норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи:

  • Сони 23 та
  • Бошланғич нархи 240,8 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,1 млрд сўм

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 738 та
  • Ер 955,7 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 12,8 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 16,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 143 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,1 трлн сўм бўлган 113 906 та лот савдога қўйилган.

393 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech