Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Май 2023

17 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

793 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 978 млн сўм бўлган 534 та лот 2,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 56 та
  • бошланғич нархи 375,5 млн сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 29,2 млн сўм бўлган Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети балансидаги бино қисми 105,2 млн сўмга ижарага берилди.
  • Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 5,5 млн сўм бўлган Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси балансидаги бино қисми 144,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 393,1 млн сўм
  • сотилган нархи 436 млн сўм
  • ер майдони 3,41 га
  • Бухоро вилояти Жондор туманидан бошланғич нархи 29 млн сўм бўлган металлни қайта ишлаш корхоналари қуриш учун 29 сотих ер участкаси 32 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 33 та
  • бошланғич нархи 8,8 млн сўм
  • сотилган нархи 15,1 млн сўм
  • Андижон вилояти Балиқчи туманидан бошланғич нархи 0,3 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 3,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 409 та
  • ер майдони 168,5 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,9 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 10,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 250 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,6 трлн сўм бўлган 132 398 та лот савдога қўйилган.

645 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech