Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Август 2023

18 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

294 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 24,9 млрд сўм бўлган 357 та лот 65,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 2,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,9 млрд сўм
  • Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида жойлашган бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган АТБ "Халқ банки" балансидаги омборхона ва молхона бинолари 1,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 122,9 млн сўм
  • сотилган нархи 2,8 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 11,8 млн сўм бўлган Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби балансидаги бино қисми 361,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 71 та
  • бошланғич нархи 1,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 37,8 млрд сўм
  • ер майдони 3,7 га
  • Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан бошланғич нархи 6,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 115,9 млн сўмга сотилди.
  • Фарғона вилояти Қувасой шаҳридан бошланғич нархи 8,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 121,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 177 та
  • бошланғич нархи 38,1 млн сўм
  • сотилган нархи 576,2 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 48 та
  • ер майдони 33,4 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,8 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 031 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,2 трлн сўм бўлган 127 081 та лот савдога қўйилган.

419 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech