Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Январь 2024

18 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

256 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 24,4 млрд сўм бўлган 287 та лот 36,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 13 та
  • бошланғич нархи 4,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,1 млрд сўм
  • Aндижон вилояти Балиқчи туманидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Aндижон вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган маъмурий бино 3,8 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 123 та
  • бошланғич нархи 6,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,8 млрд сўм
  • ер майдони 11 га
  • Тошкент вилояти Тошкент туманидан бошланғич нархи 2,7 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 11 сотих ер участкаси 6,6 млрд сўмга сотилди.
  • Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан  бошланғич нархи 480,8 млн сўм бўлган спорт-соғломлаштириш марказлари қуриш учун бўлган 83 сотих ер участкаси 528,8 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,6 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Қибрай туманидан бошланғич нархи 3 млрд сўм бўлган кўчмас мулк 3,4 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 2 та
  • ер 33,4 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 559 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 912 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 110 430 та лот савдога қўйилган.

1244 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech