Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Октябрь 2023

18 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

292 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 5,2 млрд сўм бўлган 192 та лот 9,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 63 та
  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 2,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 90,4 млн сўм бўлган «Ўзсувқурилиш» АЖ балансидаги бино ҳовлисининг майдони 99,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 72 та
  • Бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • Ер майдони 12,2 га

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бошланғич нархи 47,9 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги пахтани қайта ишлаш корхоналари қуриш учун 37 сотих ер участкаси 52,6 млн сўмга сотилди.

Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • Сони 2 та
  • Бошланғич нархи 305,2 млн сўм
  • Сотилган нархи 335,7 млн сўм

Самарқанд вилояти Ургут туманидан бошланғич нархи 152,6 млн сўм бўлган Зарафшон дарёси ўзанини тозалаш лойиҳасини амалга ошириш ҳуқуқи 167,9 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 19 та
  • Ер 236,3 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,2 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 416 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,6 трлн сўм бўлган 114 858 та лот савдога қўйилган.

478 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech