608 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 75,1 млрд сўм бўлган 474 та лот 152,5 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 27 та
- бошланғич нархи 12,6 млрд сўм
- сотилган нархи 15,3 млрд сўм
- Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 956,2 млн сўм бўлган Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 1,3 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 70 та
- бошланғич нархи 665 млн сўм
- сотилган нархи 4,3 млрд сўм
- Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 19 млн сўм бўлган Aхборот кутубхона маркази балансидаги бўш турган хона 357,9 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 125 та
- бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
- сотилган нархи 16,3 млрд сўм
- ер майдони 5,9 га
- Фарғона вилояти Бешариқ туманидан бошланғич нархи 14,7 млн сўм бўлган консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қандолатчилик заводлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 357,9 млн сўмга сотилди.
Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:
- сони 78 та
- бошланғич нархи 21,9 млрд сўм
- сотилган нархи 27,1 млрд сўм
Кўчма савдо шохобчалари:
- сони 84 та
- бошланғич нархи 22 млн сўм
- сотилган нархи 443 млн сўм
- Сирдарё вилояти Гулистон туманидан бошланғич нархи 0,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 20,1 млн сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 598 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,5 трлн сўм бўлган 104 302 та лот савдога қўйилган.