Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2023

2 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

348 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 43,7 млрд сўм бўлган 227 та лот 56,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 11 та
  • бошланғич нархи 34 млрд сўм
  • сотилган нархи 35,8 млрд сўм

Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган бошланғич нархи 25 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги «Янгиобод» кўп тармоқли наслчилик чорва комплекси 26,3 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 351,1 млн сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 46,1 млн сўм бўлган Ахборот оммавий коммуникациялар агентлиги “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси” ДМ балансидаги бино қисми 50,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 28 та
  • бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,1 млрд сўм
  • ер майдони 1,9 га

Қашқадарё вилояти Қарши туманидан бошланғич нархи 57,6 млн сўм бўлган ун, дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 63,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 30 та
  • бошланғич нархи 5,7 млн сўм
  • сотилган нархи 36,6 млн сўм

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан бошланғич нархи 0,3 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 29,6 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 95 та
  • ер 62 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,8 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 10,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 710 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,7 трлн сўм бўлган 116 039 та лот савдога қўйилган.

668 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech