Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Февраль 2024

20 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

743 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,7 млрд сўм бўлган 182 та лот 59,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 10 та
  • бошланғич нархи 13,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 38,8 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 4,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган хизмат кўрсатиш биноси 12,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 288 млн сўм
  • сотилган нархи 1,6 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 165 млн сўм бўлган Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети балансидаги бўш турган ошхонаси 200 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 52 та
  • бошланғич нархи 569 млн сўм
  • сотилган нархи 1 млрд сўм
  • ер майдони 2 га

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан бошланғич нархи 6,1 млн сўм бўлган якка тартибдаги турар-жойларни қуриш учун 4 сотих ер участкаси 102,4 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,8 млрд сўм

Андижон вилояти Андижон шаҳридан бошланғич нархи 196,9 млн сўм бўлган турар жой 407,5 млн сўмга сотилди.

Хусусий буюртмалар:

  • сони 4 та
  • бошланғич нархи 793 млн сўм
  • сотилган нархи 872 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 524 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,4 трлн сўм бўлган 105 623 та лот савдога қўйилган.

600 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech