Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Июнь 2023

20 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 411 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 4,8 млрд сўм бўлган 587 та лот 6,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 1 та
  • Бошланғич нархи 3,3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 4,2 млрд сўм

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич нархи 3,4 млрд сўм бўлган “Халқ банки” АТ Бош амалиётлар бошқармаси балансидаги кўчмас мулк 4,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 41 та
  • Бошланғич нархи 560,1 млн сўм
  • Сотилган нархи 813,4 млн сўм

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 107,1 млн сўм бўлган Республика кўз касалликлари шифохонаси балансидаги бинонинг том қисми 117,8 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 23 та
  • Бошланғич нархи 846,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 910 млн сўм
  • Ер майдони 1,4 га

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 685,6 млн сўм бўлган пикник зона, селфи ҳудуди, оммавий дам олиш жойлари ва кемпинг ташкил этиш учун 0,9 гектар ер участкаси 719,9 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 41 та
  • Бошланғич нархи 11,8 млн сўм
  • Сотилган нархи 97,3 млн сўм

Жиззах вилояти Зарбдор туманидан бошланғич нархи 0,8 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 3,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 478 та
  • Ер майдони 214,6 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 10,3 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 482 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 133 451 та лот савдога қўйилган.

788 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech