Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Июнь 2024

20 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

547 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 68,7 млрд сўм бўлган 465 та лот 84,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 34 та
  • бошланғич нархи 16,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 23,3 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,9 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 6,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 4 та
  • бошланғич нархи 4,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,9 млрд сўм

Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,8 млрд сўм бўлган "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва меҳмонхона бино-иншоотлари 3,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 8 та
  • бошланғич нархи 166 млн сўм
  • сотилган нархи 511 млн сўм

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 51,9 млн сўм бўлган «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Физика-техника институти балансидаги бино қисми 57,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 210 та
  • бошланғич нархи 42,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 47,4 млрд сўм
  • ер майдони 45,7 га

Самарқанд вилояти Самарқанд туманидан бошланғич нархи 2,3 млрд сўм бўлган офис бинолари қуриш учун 5,8 гектар ер участкаси 3,3 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 118 та
  • бошланғич нарх 1,4 млрд сўм
  • сотилган нарх 4,4 млрд сўм
  • ер майдони 175 га

Ўтказилган савдоларда 1 166 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,6 трлн сўм бўлган 147 344 та лот савдога қўйилган.

701 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech