3 787 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 13,8 млрд сўмлик 494 та мулк 22,1 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат мулки ижараси:
- Сони 39 та
- Бошланғич нархи 128 млн сўм
- Сотилган нархи 1,9 млрд сўм
- Самарқанд шаҳридаги йиллик ижара ставкаси 12 млн сўм бўлган "Ўзтемирйўллйўловчи" АЖ Самарқанд филиали биносининг бир қисми 24 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- Сони 97 та
- Бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
- Сотилган нархи 5,5 млрд сўм
- Ер майдони 10,9 га
Бўстонлиқ туманидаги нархи 5,2 млн сўмлик меҳмонхона қуриш учун 6 сотих ер участкаси 241,4 млн сўмга сотилди.
Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги нархи 6,8 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 13 сотих ер участкаси 402,7 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 22 та
- бошланғич нархи 5,9 млн сўм
- сотилган нархи 93,5 млн сўм
- Хива шаҳридаги бошланғич нархи 0,1 млн сўмлик кўчма савдо жойи 13,5 млн сўмга сотилди.
Суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 44 та
- бошланғич нархи 8,5 млрд сўм
- сотилган нархи 10,3 млрд сўм
- Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги нархи 779 млн сўмлик дўкон, ишлаб чиқариш ва стоматология поликлиникаси биноси 1,3 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 834 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 8,4 трлн сўм бўлган 121 088 та лот савдога қўйилган.