Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Июнь 2023

21 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

2 147 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган 461 та лот 3,6 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 49 та

  • Бошланғич нархи 841,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,9 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 8,2 млн сўм бўлган Сурхондарё вилоят Божхона бошқармаси балансидаги бўш турган технологик майдон 302,2 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 17 та

  • Бошланғич нархи 517,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 569,4 млн сўм

  • Ер майдони 1,4 га

Наманган вилояти Наманган туманидан бошланғич нархи 167,7 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 3,2 сотих ер участкаси 184,5 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Чиноз туманидан бошланғич нархи 29,3 млн сўм бўлган омбор мажмуаларини қуриш учун 5,01 сотих ер участкаси 32,3 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 60 та

  • Бошланғич нархи 17,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 101,2 млн сўм

Самарқанд вилояти Жомбой туманидан бошланғич нархи 0,1 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 2,4 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 334 та

  • Ер майдони 231,2 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,1 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 973 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 10,1 трлн сўм бўлган 134 080 та лот савдога қўйилган.

781 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech