176 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 25,8 млрд сўм бўлган 215 та лот 108,3 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари ижараси:
- сони 98 та
- бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
- сотилган нархи 4,4 млрд сўм
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 180,4 млн сўм бўлган Давактив агентлиги ҳузуридаги "Бино ва мол-мулкларни вақтинчалик сақлаш дирекцияси" балансидаги бино қисми 198,4 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 43 та
- бошланғич нархи 438,8 млн сўм
- сотилган нархи 1,8 млрд сўм
- ер майдони 1,8 га
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан бошланғич нархи 41 млн сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуаларини қуриш учун 6 сотих ер участкаси 45,1 млн сўмга сотилди.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан бошланғич нархи 21,1 млн сўм бўлган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 23,2 млн сўмга сотилди.
Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- сони 3 та
- бошланғич нархи 183,6 млн сўм
- сотилган нархи 10,2 млрд сўм
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 17,5 млн сўм бўлган Оҳангарон дарёси ўзанини тозалаш ҳуқуқи 4 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 8 та
- ер 807,3 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 23 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 91,4 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 490 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,6 трлн сўм бўлган 115 507 та лот савдога қўйилган.