Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июнь 2023

22 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

622 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 24,6 млрд сўм бўлган 395 та лот 29,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 10,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 12 млрд сўм
  • Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 3,6 млрд сўм бўлган "Ўзбекистон кабель телевиденияси" МЧЖ балансидаги кўчмас мулк 3,8 млрд сўмга сотилди.
  • Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 325 млн сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар жой биноси 650 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 34 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,3 млрд сўм
  • Кармана туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 465,7 млн сўм бўлган Агрохизматлар маркази балансидаги бўш бино 512,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 39 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,5 млрд сўм
  • ер майдони 2,3 га
  • Зангиота туманидан бошланғич нархи 66,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 153,1 млн сўмга сотилди.
  • Қарши шаҳридан бошланғич нархи 117,2 млн сўм бўлган нонвойхона ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун 15 сотих ер участкаси 129 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 97 та
  • бошланғич нархи 25,9 млн сўм
  • сотилган нархи 161,9 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 145 та
  • ер майдони 521,8 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 12,5 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 23,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 046 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,5 трлн сўм бўлган 135 113 та лот савдога қўйилган.

702 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech