Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Январь 2024

22 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

139 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 86,6 млрд сўм бўлган 772 та лот 232,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 23 та
  • бошланғич нархи 23,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 29,4 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти Паяриқ туманида жойлашган бошланғич нархи 4,1 млрд сўм бўлган AТ “Халқ банки” Самарқанд вилояти филиали балансидаги маъмурий бино (Челак филиали) 4,4 млрд сўмга сотилди.
  • Сирдарё вилояти Гулистон туманида жойлашган бошланғич нархи 711,6 млн сўм бўлган “Гулистон элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши 747,2 млн сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 85 та
  • бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 4 млрд сўм
  • ер майдони 3,7 га
  • Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан бошланғич нархи 30,1 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги ун, дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш 8,6 сотих ер участкаси 301 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 77 та
  • бошланғич нархи 20,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 25,8 млрд сўм
  • Хоразм вилояти Урганч шаҳридан бошланғич нархи 256,1 млн сўм бўлган дўкон биноси 807 млн сўмга сотилди.

Қазилмаларни қазиш йўналишида:

  • сони 10 та
  • бошланғич нархи 186,6 млн сўм
  • сотилган нархи 11,6 млрд сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 398 та
  • ер 2563,8 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 38 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 120,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1785 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,1 трлн сўм бўлган 107 006 та лот савдога қўйилган.

1051 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech